Япония бош вазири истеъфога чиқиши кутиляпти

Япония бош вазири Шигэру Ишиба истеъфога чиқишга яқин, бу ҳақда августгача эълон қилинади, деб хабар берди Mainichi газетаси ҳукумат раисига яқин манбаларга асосланиб.
Ишиба бошчилигидаги ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) парламентдаги сайловда мағлубиятга учраган.
Манбаларга кўра, Ишиба собиқ бош вазирлар — Ёсихидэ Суга, Фумио Кисида ва Таро Асо билан учрашади. Бу таомил — кетишидан аввал Ишиба «собиқ уч бош вазир қаршисида бош эгади».
21 июл кунги баёнотида Ишиба ЛДПнинг парламентдаги қаторасига иккинчи мағлубияти (якшанба куни партия юқори палатадаги, ўтган йил кузида эса қуйи палатадаги кўпчилик ўрнидан маҳрум бўлган)дан сўнг истеъфога чиқишга кўнмаганди. Ҳукумат сайловчиларга берган ваъдаларни бажармасдан кетолмайман, деган у.
Чиндан ҳам, Ишиба янги йил мурожаатида 2025 йилдан янги Япония қуришга ваъда берганди. Унинг бошчилигидаги ҳукумат мамлакатни Токиога чамбарчас боғлиқлиқдан халос этиш учун бошқа ҳудудларни ҳам ривожлантириш, маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаб, иш ҳақлари оширилишига кўмаклашиш каби улкан режалар тузганди.
Шигэру Ишибанинг «истеъфога чиққиси келмаётгани»ни тушуниш керак, ахир бош вазир бўлганига бир йил ҳам тўлмади (2024 йил 1 октябридан расман иш бошлаган).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter