Япония марказида зилзила оқибатида 11 киши жароҳатланди

Япониянинг Фукуи префектураси Сакаи шаҳрида 5 балли зилзила содир бўлди, 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда 4 сентябрь, жума куни Япониянинг «Kyodo» ахборот агентлиги хабар берди.
Жабрланганлар орасида — каравотдан йиқилиб жағи енгил жароҳатланган бир ёшли қизча, уйида йиқилиб оёқлари шикастланган 80 ёшли аёл ҳам бор. Шунингдек, Сакаи шаҳридаги савдо марказининг томига зарар етган.
Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 9:10 да (5:10 т.в.) 10 км чуқурликда қайд этилган. Япония метеорология агентлиги зилзила ҳақида олдиндан огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter