Япония собиқ бош вазири Накасоне 101 ёшида оламдан ўтди

Япония собиқ бош вазири Ясухиро Накасоненинг ўлими ҳақида 29 ноябрь куни «NHK» телеканали хабар берди.
— Япония собиқ бош вазири Ясухиро Накасоне вафот этди. У 101 ёшда эди. Накасоне 1980-йилларда АҚШ собиқ президенти Рональд Рейган билан яқин муносабатда бўлганлиги билан танилган, — дейилади телеканал бош саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Накасоне 1982 йилдан 1987 йилгача Япония ҳукуматини бошқарган. Бу 1806 кунлик рекорд натижа ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter