Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония Украинага ёрдам сифатида 470 миллион доллар ажратади

Япония Украинага ёрдам сифатида 470 миллион доллар ажратади

Япония ҳукумати Украинага текин ёрдам сифатида 470 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида Киевга ташрифи якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.

«Биз Украинага энергетика ва бошқа соҳаларда ёрдам бериш учун 470 миллион доллар хайрия қиламиз», — дейди Япония бош вазири.

Шунингдек, Токио Киевга НАТО жамғармаси орқали жиҳозлар учун 30 миллион доллар ажратади.

Маълумот ўрнида, кеча 21 март куни Япония бош вазири Кисида расмий ташриф билан Киевга келган. Бу Япония бош вазирининг Украинада уруш бошланганидан бери Украинага илк ташрифи ҳисобланади.

Жорий йилнинг февраль ойида Япония Украинага 5,5 миллиард доллар ёрдам юборишини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг