Японияда 100 ёшдан ошганлар ҳисоблаб чиқилди

Японияда 100 ёшдан ошган одамлар 80 мингтага етди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги.
Ҳозирги кунда Кунчиқар ўлкада 100 ёшни қаршилаган 80 450 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Олдинги йилгига қараганда бу кўрсаткич 9 176 нафарга ўсган. Улардан 88 фоизи, яъни 70 975 нафари аёллардан иборат. Япониядаги энг кекса аёл 117 ёшда: у Фукуока префектурасида истиқомат қилади. Энг кекса эркак 110 ёшда бўлиб, Нара префектурасида яшайди.
Энг қизиғи, биргина ўтган йили Японияда 100 ёшдан ошганлар сони 70 минглик кўрсаткичдан ўтганди.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги демографик муаммолар сақланиб қоладиган бўлса, 2053 йилга бориб мамлакат аҳолиси 127 миллиондан 100 миллионга, 2065 йилда эса 88 миллион кишига камайиб кетади. Уларнинг 38 фоизини эса 60 ёшдан ошган фуқаролар ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter