Япониядаги зилзила оқибатида тезюрар поезд издан чиқиб кетди
Япониянинг Тинч океани соҳилларида юз берган 7,3 балли кучли зилзила ҳақида хабар бергандик. Ер қимирлаши мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий префектураларида сезилган. Эпицентри 60 километр чуқурликда жойлашган.
NHK телеканали Тохоку линиясида «Синкансэн» тезюрар поезди издан чиқиб кетгани ҳақида хабар берди. Поездда 100 га яқин йўловчи бўлган: ҳеч бири жароҳатланмаган, барчаси хавфсиз жойга кўчирилган.
Япония пойтахти Токиода зилзила тўлқинсимон тебранишларни ҳосил қилган.
Япония ОАВ хабарларига кўра, ер қимирлаши оқибатида «Фукусима-1» ва «Фукусима-2» АЭСда носозликлар юз бермади.
Цунами хавфи ўтиб кетди. Мияги префектураси соҳилларига тахмин қилинган 1 метрлик ўрнига 20 сантиметрлик сув тўлқинлари етиб келди.
Зилзила оқибатлари ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотга аниқлик киритиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter