Япониянинг энг кекса фуқароси вафот этди

Япониянинг энг кекса эркаги Мотои Фукуниси бўлган. У 110 ёшда эди, дея хабар берди «NHK» телеканали.
Фукуниси Ибараки префектураси Симоцума шаҳрида истиқомат қилган. У 22 август куни шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Мотои Фукуниси 1910 йил 25 март куни Симоцума шаҳрида дунёга келган. Ўқитувчи бўлиб ишлаган, кейинчалик болалар боғчасига директор бўлган.
Энди Япониянинг энг кекса фуқароси Микидзо Уэда ҳисобланади. У ҳам 110 ёшда. Отахон Нара шаҳрида истиқомат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter