Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яқин бир ойда Кобул ҳукумати қулаши мумкин» — Афғонистон бўйича хавотир билдирилди

«Яқин бир ойда Кобул ҳукумати қулаши мумкин» — Афғонистон бўйича хавотир билдирилди

Вашингтон «Толибон» вакиллари яқин орада Кобулни эгаллаши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларга асосланиб маълум қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, Пентагон Афғонистон пойтахти яқин 30-90 кун ичида «Толибон» томонидан босиб олинишидан хавотирга тушмоқда.

Айни пайтдаги вазият АҚШ махсус хизматлари пойтахтни ишғол қилиш учун ярим йил керак, дея тахмин қилганидан «анча ёмон».

«Ҳамма нарса нотўғри йўналишда кетмоқда»,— дея хулоса қилган манба.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ва АҚШ вакиллари ўртасида 2020 йилда тинчлик шартномаси имзоланганди. Унга кўра, АҚШ ҳарбийлари сентябрга қадар мамлакатни бутунлай тарк этади. 

1 майдан бошлаб қўшинларни республикадан олиб чиқа бошлагач, Афғонистондаги вазият янада оғирлашди.

Аввалроқ, Толибонлар AҚШнинг Aфғонистонда янги ҳукумат тузиш таклифини қабул қилишдан бош тортгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг