Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ер юзи яна бир аёллар кушандаси — «маньяк-сантехник»дан тозаланди

Ер юзи яна бир аёллар кушандаси — «маньяк-сантехник»дан тозаланди

Фото: «РФ ТҚ»

Қарийб 10 йил давомида аёлларни «овлаган» «Кашира маньяги» ёки «маньяк-сантехник» сифатида танилган 53 ёшли Андрей Ежов Ногинск (Москва вилояти) тергов изоляторида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда бугун, 6 июль куни «Московский Комсомолец» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ежовнинг мурдаси изолятор камерасидан топилган. Маньякнинг ҳисобига аёлларга тўққизта ҳужум қилиш қайд этиб қўйилган. Барча қурбонлар зўрланган, улардан етти нафари ҳаётдан кўз юмишган. Фақат икки нафар жабрдийда қотилнинг қўлидан зўрға қочиб қутулишган.

26 июнь кунги хабарга кўра, Кашира маньяги зўрлаш билан боғлиқ иккита қотилликни тан олди. Сўроқ пайтида айбланувчи 2019 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида 1940 ва 1950 йилларда туғилган иккита аёлни ўлдирганлигини сўзлаб берди. Жиноятлар унинг одатдаги режасига мувофиқ амалга оширилган: Ежов биринчи қаватнинг деразасидан пинҳона кириб, ўлжасини бўғиб ўлдирган, кейин эса...

Ушбу айбларига иқрор бўлишидан олдин унга еттита қотиллик ва зўрлаш айбловлари қўйилиб, шу тариқа унинг ҳисобига тўққизта қотиллик ёзилганди. Икки нафар аёл унинг ҳамласидан аранг қутулиб қолишган.

Ежов 2010 — 2020 йиллар давомида Кашира ва Ступино шаҳар туманларида йиртқич ҳайвондек изғиб юрган. Тергов талабига биноан айбланувчи ҳибсга олинган. У «сантехник» бўлиб ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг