Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёлғон ковид-хабар учун $266,5 минггача жарима ёки 5 йилгача қамоқ

Ёлғон ковид-хабар учун $266,5 минггача жарима ёки 5 йилгача қамоқ

Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси ҳақида фейк (ёлғон хабар) тарқатганлар 266,5 минг АҚШ долларигача миқдорда жаримага тортилиши ёки беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС Саудия Арабистони ички ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

«Кимки коронавирус пандемияси бўйича нотўғри маълумотни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатса ёки бошқаларга шундай хабарни улашса, шунингдек, ваҳима туғдирувчи ёки тегишли (санитария) чораларни бузишга (подшоҳлик аҳолисини) ундовчи фейкларни  эълон қилса 100 минг риалдан 1 миллион риалгача ($26,6 мингдан $266,5 минггача) жаримага ёки бир йилдан беш йилгача қамоқ жазосига тортилади. Ҳар икки жазо чораси бир пайтнинг ўзида қўлланилиши ҳам мумкин», — дейилади Ички ишлар вазирлигининг «Twitter»даги саҳифасида эълон қилинган баёнотда. Қўшимча қилинишича, такрор қоидабузарлик учун жазо чораси икки карра кучайтирилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, 34,2 млн. аҳоли яшовчи Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси даврида вирусни юқтириш бўйича 638 327 та ҳолат қайд этилди. Беморларнинг 8 914 нафари вафот этган, соғайганлар — 584 050 киши.

Подшоҳлик аҳолиси коронавирусга қарши вакцинанинг 54 596 890 дозаси билан эмланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг