Зеленский коррупцияни ватанга хиёнат билан тенглаштиришни таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Олий Рада (Украина парламенти)га коррупцияни уруш даврида давлатга хиёнат билан тенглаштиришни таклиф қилди.
«Мен қонунчилик олдига вазифа қўйдим. Таклифларим Украина қонун чиқарувчиларини коррупцияни уруш давридаги давлатга хиёнат билан тенглаштиришга чақиради», — деди Зеленский.
Сиёсатчининг қайд этишича, у бундай қарор жамиятда доимий равишда амалда бўлмаслигини билади, аммо уруш вақтида ёрдам бериши мумкин.
Тегишли қонун лойиҳаси кейинги ҳафтада тақдим этилади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter