Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский нега ўз жонини хавфга қўйганини айтди (фото)

Зеленский нега ўз жонини хавфга қўйганини айтди (фото)

Украина президенти Владимир Зеленский яқинда озод этилган Херсон шаҳрига борди.

У шаҳар ҳаммон ўққа тутилаётгани ва хавф мавжуд бўлишига қарамай, Херсонга нима учун борганини изоҳлади.

«Ҳозир ҳамма хавф остида: ҳарбийлар, журналистлар... Биз бу ерда бўлишимиз, Херсон аҳолисини, одамларни қўллаб-қувватлашимиз муҳим. Улар биз нафақат бу ҳақда гапираётганимизни, балки байроғимизни кўтариб, қайтиб келаётганимизни ҳис қилишлари лозим. Инсон сифатида мен херсмонликларнинг ҳис-туйғуларидан энергия олишни хоҳлайман. Бу ҳам рағбатлантиради», деб тушунтирди президент.

Украина етакчиси Херсонда ҳарбийларни мукофотлади. Ҳудудда Украина давлати байроғи кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Херсондан рус қўшинларини олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берган эди.

9 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Херсон вилоятида тўртта ҳарбий маъмурият ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг