Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Херсон вилоятида тўртта ҳарбий маъмурият ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Зеленский Херсон вилоятида тўртта ҳарбий маъмурият ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Кеча, 9 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Херсон вилоятида тўртта ҳарбий маъмурият ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.

Чиқарилган фармонга мувофиқ, Скадовский туманида Долматовская ва Голопристанская, шунингдек, Каховская туманида Крестовская ва Каховская ҳарбий бошқармалари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги қўшинлар қўшма гуруҳи қўмондони Сергей Суровикиннинг ҳисоботидан сўнг, урушнинг биринчи кунларида босиб олинган Херсондан рус қўшинларини олиб чиқишни бошлаш ҳақида буйруқ берган эли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг