Зимбабведа филларни отиб, гўштини аҳолига тарқатишмоқчи

Зимбабве ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси филларни отиб, гўштини аҳолига тарқатмоқчи, деб хабар берди Agence France-Presse (AFP).
Филлар сони кўпайиб кетиб, қўриқхона ҳудуди улар учун торлик қилиб қолган. Зимбабве — филлар кўплиги бўйича Ботсванадан сўнг жаҳондаги иккинчи мамлакат.
Даставвал мамлакат жануби-шарқидаги улкан Save Valley Conservancy хусусий қўриқхонасидаги 50 та филни отиш режалаштирилган. Жами қанча фил «отувга ҳукм қилингани» айтилмаган.
ZimParks маълумотларига кўра, 2024 йилда ҳаводан олинган тасвирлар Save Valley Conservancy қўриқхонасида 2 550 фил борлигини кўрсатди, яъни мўлжалдаги сиғим — 800 тадан уч баравар кўп. Яқин беш йилда бу филларнинг камида 200 таси бошқа паркларга кўчирилади.
«Отилган филларнинг гўшти маҳаллий аҳолига тарқатилади, фил суяклари эса давлат мулки сифатида сақлаш учун ZimParksга топширилади», — дейилади бошқарма баёнотида.
Филларни овлаш ғояси жамоатчиликнинг кескин қаршилигига учради, яна бир томондан, улар туризмнинг асосий объекти саналади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter