Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун лицензия қай тартибда олинади?

Лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун лицензия қай тартибда олинади?

Фото:«Geoiz.ru»

Савол: Қурилиш ишлари билан шуғулланадиган корхонамиз бор. Қурилишда лойиҳалаш ишларини амалга ошириш учун лицензия олмоқчимиз. Бу қандай бўлади? Канақа ҳужжатлар керак?

Абдуллоҳ Рўзиқулов

Навоий шаҳар ДХМ бош мутахассиси Моҳигул Муҳаммедова жавоб беради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги «Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида»ги 381-сонли қарорига асосан Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши белгиланган бўлиб, лицензия олиш учун талаб қилинадиган хужжатлар бир мунчага соддалаштирилган.

Низомга мувофиқ, лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказларига лицензия олувчининг ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

• соҳа бўйича маълумотга эга бўлган муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари;

• корхонага ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқлар нусхалари;

• зарур бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Давлат хизматларини кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади, холос. 7 иш кунида лицензия тайёр бўлади. Келиб марказдан олиб кетиш имкониятингиз бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг