Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия полицияси гиёҳфурушни «WhatsApp»даги бармоқ изи орқали топишга муваффақ бўлди

Британия полицияси гиёҳфурушни «WhatsApp»даги бармоқ изи орқали топишга муваффақ бўлди

Фото: «NV.ua»

Уэльс полицияси гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи шахсни унинг «WhatsApp»даги суратида тасвирланган бармоқ излари ёрдамида қўлга олишга муваффақ бўлди. Суратда кафтида экстаз таблеткаларини ушлаб турган қўл тасвирланган бўлган, деб хабар беради «NV.ua».

Сурат Бридген шаҳарида ўтказилган рейддан сўнг, гиёҳфурушлардан бирининг телефонидан топилган. Полициячилар қўлга олинган шахснинг «WhatsApp»даги ёзишмаларини таҳлил қилиб кўрди ва у ердан шубҳали суратни аниқлади. Шундан кейин полиция суратни текширувга юборган ва у орқали гиёҳванд моддалар билан савдо қиладиган эр-хотин Даррен ва Доминик Моррисларни қўлга олган. Бироқ эр-хотиннинг бармоқ излари суратдагига мос келмаган.

Шунда ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларнинг 28 ёшли Элиот исмли ўғлига эътибор қаратган ва аниқланишича, суратдаги қўл айнан унга тегишли бўлган.

Суд оиланинг отасини 27 ойга, онани 12 эса ойга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган бўлса, Эллиот Моррис 8,5 йилга қамалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг