Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда 26 киши кўчки оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 26 киши кўчки оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатининг Иршалвади қишлоғида содир бўлган кўчки 26 киши қурбон бўлди. 

Бу ҳақда The Times of India газетаси маҳаллий ҳокимият органларига асосланиб хабар бермоқда. Яна 82 киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.

22 июл куни уч аёл ва бир эркакнинг жасади топилди, дейди табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари вакили.

Қишлоқ сайёҳлар учун машҳур жой, бу ерда махсус техникалар ёрдамида ишлаш иложсиз. Қутқарувчилар қўлда ишлашга мажбур.

Кўчки 20 июлга ўтар кечаси содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида 225 киши истиқомат қиладиган қишлоқда жойлашган 48 та уйдан 17 таси вайрон бўлган ёки зарар кўрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг