Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда яшин уришидан бир кунда 32 киши вафот этди

Ҳиндистонда яшин уришидан бир кунда 32 киши вафот этди

Фото: «Global Look Press»

Ҳиндистонда яшин уришидан 32 киши вафот этди ва 13 киши жароҳат олди. Табиий офат мамлакат шимолидаги Уттар-Прадеш штатида авж олган.

Фожеа бир кунда, 21 июнда содир бўлган ва у туфайли турли округ ва шаҳарлардаги одамлар вафот этган. Штатнинг бош вазири вафот этганларнинг оилаларига таъзия изҳор қилди ва 400 рупийдан пул берилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 19 июлда Бихат штатида яшин уришидан 9 киши вафот этган эди. Улардан 8 нафари болалар бўлган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг