Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида яшовчи хакер пойтахтлик аёлнинг картасидан 30 млн сўм ўғирлади

Тошкент вилоятида яшовчи хакер пойтахтлик аёлнинг картасидан 30 млн сўм ўғирлади

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида яшовчи (аёл) Н.Д. ички ишлар органига мурожаат қилиб, банк картасидаги 30 млн сўм пулни номаълум шахс ўзлаштирганини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Т.А. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.А. Telegram мессенжери орқали турли мазмунидаги хабарлар (ҳаволалар)ни жўнатгани аниқланди. У ҳавола бўйича кирган жабрланувчи Н.Д.нинг банк картаси маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган 30 млн сўм пулни ўғирлаб, ўзига ўтказиб олган ва шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда.

Маълумот учун: қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг