Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржа савдолари орқали 19 декабрь куни 4000 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди – «Ўзбекнефтгаз»

Биржа савдолари орқали 19 декабрь куни 4000 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди – «Ўзбекнефтгаз»

2022 йил 18 декабрь куни 4,4 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,3 минг тонна Бухоро ва 1,1 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефт базаларга жами 56544 тонна, жумладан 18 декабрь куни 3682 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 18 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 2415 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1581 тонна, Андижонга 286 тонна, Бухорога 136 тонна, Қашқадарёга 33 тонна, Наманганга 314 тонна, Сурхондарёга 21 тонна, Фарғонага 44 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 88,6 минг тонна хом-ашё  захираси яратилган бўлиб, жумладан Бухоро заводида 65,6 минг тонна ва Фарғона заводида 23 минг тонна.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг