Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD Teslaни ортда қолдирди

BYD Teslaни ортда қолдирди

Фото: Seeking Alpha

Хитойнинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи BYD компанияси яхши савдо кўрсаткичларига эришяпти. Компания бир йилда 165 фоизлик ўсиш билан жаҳон автомобилсозлари орасида 13-ўринга, электромобилсозлар орасида эса Американинг Tesla (автобозорда 15-ўрин, электромобиллар ишлаб чиқаришда 2-ўрин, +55,8 фоиз) компаниясини ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

BYD, фақат электромобилларга ихтисослашган Tesla компаниясидан фарқли ўлароқ, гибрид машиналар ҳам чиқаради, бироқ хитойликларнинг бу борадаги кўрсаткичлари маълум қилинмаган.

Focus2move хабар беришича, 2022 йилнинг дастлабки уч чорагида жаҳон бозорида сотилган янги енгил ва тижорий машиналар жами сони 56,8 миллионтани ташкил этди, бу 2021 йилги шу даврдан 5,2 фоиз паст кўрсаткич.

Глобал автобозорда 9 ойда 7,4 миллионта янги машина сотган Toyota пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда — Volkswagen Group (5,8 млн машина). 4,9 миллионта автомобил сотган Hyundai (Kia билан биргаликда) — етакчи учликда.

Stellantis — 4,8 млн, Renault-Nissan алянси — 4,75 млн, General Motors — 4,2 млн, Honda — 2,8 млн дона автомобил сотган.

Етакчи ўнликда, шунингдек, Ford (2,6 млн), Suzuki (2,1 млн) ва BMW (1,7 млн).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг