Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳайдовчилик гувоҳномаси 500 долларми?»

«Ҳайдовчилик гувоҳномаси 500 долларми?»

«Б» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш 500 долларми, ака, бунчага имконимиз йўқ!»

«Ҳа, энди, кўнсангиз шу, йўқса, мендаям илож йўқ!»

Бухоро туманидаги «Боғикалон» маҳалласида яшовчи 36  ёшли С.М. аёл фуқароларга «Б» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини ваколатли танишлари орқали олиб бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 500 доллардан пора талаб қилган. Ҳуқуқ-тартибот органи вакилининг  «Xabar.uz»га маълум қилишича, С.М. Бухоро шаҳридаги «Бухоро устоз ҳайдовчи» МЧЖ автомактаби ўқитувчи-инструктори вазифасида ишлаб келган.

«Токи, унинг шартига кўнмагунимизча, ҳайдовчилик гувоҳномамизни қўлга киритишимиз пайсалга солинаверди. Бизни пора беришга далолат қилаверди. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлдик», — дейишган Ш.М. ва Э.Э. исмли аёллар тергов ҳаракатлари давомида.

Таъкидланишича, автомактаби ўқитувчи-инструктори аёлларга  ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун уларни ваколатли танишлари орқали имтиҳондан ўтказиб қўйиш ваъдасини ҳам берган. «Хизмати» эвазига келишилган пулнинг 400 долларини олдиндан олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.М. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда унинг бошқа фуқароларга нисбатан ҳам худди шу турдаги жиноятларни содир қилганлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг