Иккиламчи автомобил бозорида савдо пасайди – ИТИМ
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонда барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 88,2 минг донани ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 фоизга камдир.
Шу билан бирга, йил бошидан буён мамлакатда жами 348,5 мингта автотранспорт воситаси сотилган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 4,1 фоизга юқори бўлган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилди — 11,8 фоиз. Шунингдек, Фарғона вилоятида ўсиш 11 фоизни, Самарқанд вилоятида