Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея автомобиллар экспортидан бир ойда салкам $5 млрд даромад олди

Жанубий Корея автомобиллар экспортидан бир ойда салкам $5 млрд даромад олди

Hyundai заводи ишчиси.

Январ Жанубий Корея автомобиллар экспорти учун рекорд ой бўлди, деб хабар берди Business Korea.

Экспорт ҳажми ўсиши автомобиллар учун яримўтказгичлар етишмовчилиги қисқараётган ва экологик тоза автомобиллар савдоси ошаётган паллага тўғри келди.

Январда Жанубий Корея экспорт қилган автомобиллар қиймати $4,984 миллиардни ташкил этди, бу бутун корейс автосаноати тарихидаги энг яхши кўрсаткичли ой, дейилади мамлакат савдо, саноат ва энергетика вазирлиги маълумотида.

Кўрсатилган даврда автомобиллар экспорти 2022 йилнинг январига нисбатан 21,9 фоизга ўсган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг