Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти? (видео)
![Нега Дубай полицияси Lamborghini ўрнига Хитойнинг «Қизил байроқ»ларига ўтяпти? (видео)](http://static.xabar.uz/crop/1/3/720_460_95_1307460855.jpg)
Бирлашган Араб Амирликлари полицияси хизмат машиналарини (улар фақат спорткарлардан фойдаланишади) Хитойда чиқарилган автомобилларга алмаштиришни бошлади.
Дубай полициясига келтирилган электр моторли Hongqi E-HS9 кроссовери биринчи хитойлик бўлди. Hongqi — хитойчадан таржима қилинганда «Қизил байроқ» маъносини беради.
У 2011 йилда чиқарилган (БАА мезонлари бўйича эскирган) Lamborghini Aventador LP700-4 ўрнини эгаллайди.
Италияликлар ва хитойликлар автомобилидаги ягона ўхшаш жиҳат бу — жуда обрўли саналувчи 8 давлат рақами.
Hongqi E-HS9 электромобиллари ёрдамида дубайлик полициячилар «йўлларда хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегик мақсад»ни уддалашмоқчи.
«Дубай полицияси ўз автопаркини доим энг самарали ва янги транспорт воситалари билан таъминлашга интилиб келган», — таъкидлади генерал-майор Халил ал-Мансурий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter