Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида ҳайдовчи аёллар пайдо бўлди

Саудия Арабистонида ҳайдовчи аёллар пайдо бўлди

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 24 июнь куни Саудия Арабистонида аёлларнинг ўзларига тегишли машиналарни ҳайдашлари тўғрисидаги қарор кучга кириши муносабати билан кўчаларда ҳайдовчи аёллар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакатдаги уламолар ўнлаб йиллардан бери аёлларнинг машина ҳайдашларига қарши чиқишаётган эди.

«Ихбариййа» ва «Ал-Арабиййа» телеканаллари бугун эрта тонгдан кўчаларда аёл ҳайдовчилар пайдо бўлгани ҳақидаги тасвирларни намойиш этди.

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз 2017 йил 26 сентябрь куни аёлларнинг машина ҳайдашларига рухсат берувчи қарорга имзо чеккан эди. Ушбу қарор бугундан кучга кирди.

Саудия Арабистони 2030 йилгача аёлларнинг давлат ва жамиятдаги иштирокини 22 фоиздан 30 фоизга чиқаришни режалаштирмоқда.

Шу пайтгача дунёда фақат Саудия Арабистони аёлларнинг машина ҳайдашларини тақиқлаб келаётган давлат эди.

Мамлакатда аёлларнинг машина ҳайдашларига рухсат бериш учун 1990, 2011, 2013, 2014 ва 2015 йилларда махсус кампаниялар уюштирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг