Тарихдаги сўнгги «Lacetti» заводдан чиқди
Асакадаги автомобиль заводида энг охирги «Chevrolet Lacetti» русумли автомашина ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «UzAuto Motors» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур автомобиль эндиликда корхона тарихидаги сўнгги «Lacetti» («Gentra») сифатида ёдда қолади. Манбага кўра, заводда шу кунга қадар жами 487 минг 104 та шундай автомобиль ишлаб чиқарилган.
«Chevrolet Lacetti» ишлаб чиқариш 2013 йилда бошланган. Дастлаб йилига 11 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич қарийб 90 мингга етган эди.
Завод ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни 2024 йил январь ойидан тўхтатишни режалаштирган эди. Бироқ, комплектация ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги боис ишлаб чиқариш жараёни яна бир неча ой давом этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter