«Вақтида олиб кетилмаган автомобиллар кейинги мижозга бериб юборилади» – «UzAuto Motors»
«UzAuto Motors» мижозларга автомобилларни дилерлик марказидан 5 иш куни ичида олиб кетишни эслатди.
Қайд этилишича, автомобиль харид қилиш учун тузилган шартномага асосан, автомобилни етказиб бериш муддати шартнома бандида кўрсатилган муддатдан ўтмаслиги керак. Шартномада автомобилни сақлаш муддати дилерлик марказига етказиб берилгандан сўнг 5 иш кунидан ошмаслиги кўрсатилган.
«Агар харидор ушбу муддат ичида ўз автомобилини дилерлик марказидан олиб кетмаса, компания автомобилни навбат тартиби асосида кейинги мижозга беришга мажбур бўлади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, компания агар 2023 йилда ишлаб чиқарилган автомобилни келгуси йилнинг 1 январидан кейин олиб кетилса, унинг ишлаб чиқариш йили ўзгариши қабилидаги миш-мишларга ишонмасликни тавсия қилди.
«Бутун ишлаб чиқариш ҳажми, жумладан «Chevrolet Lacetti» ва «Tracker» моделлари 2023 йил охиригача ишлаб чиқарилади. Бутун ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми, шу жумладан, «Chevrolet Lacetti» ва «Tracker» моделлари ҳам 2023 йил модели сифатида ишлаб чиқарилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter