Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тонировка» нархи икки баравар арзонладими?

«Тонировка» нархи икки баравар арзонладими?

Бугун, 15 февраль куни ижтимоий тармоқларда «тонировка» нархлари икки бараварга арзонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати буни асоссиз хабар дея изоҳлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 547-сон Қарорнинг 2-банди, «в» кичик бандига кўра:

«М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:

- орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорини;

- орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини, юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорини ташкил этади» - дея кўрсатиб ўтилган.

Ушбу Қарорнинг 2-банди «г» кичик бандига кўра:

- М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари уларнинг эгалари ҳуқуқий ҳолати инобатга олинган ҳолда ушбу банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошисига мувофиқ белгиланади – дея кўрсатиб ўтилган.

Ушбу қарор талаблари айни вақтда амалда бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар асоссиз маълумот ҳисобланади.

«Барча норасмий саҳифалар эгаларидан, тасдиқланмаган, ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб, асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилишини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг