Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентча «форсаж». Олиб қочилган «Ласетти»ни тўхтатган подполковник тақдирланади

Тошкентча «форсаж». Олиб қочилган «Ласетти»ни тўхтатган подполковник тақдирланади

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, автомобиль олиб қочганликда гумонланувчи ва Тошкент вилоятидаги ҳамкасбларининг қидирувида бўлган шахсни тўхтатди.

Тошкент вилоятида 29 ёшли Феруз М. 25 ёшли Абубакир Т.га тегишли бўлган «Ласетти» русумли автомобилни олиб қочди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси («Транспорт воситасини олиб қочиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчини қўлга олиш бўйича чоралар кўриш тадбирлари бошланди.

27 октябрь куни тахминан соат 06.15да, давлат рақамлари олиб қочилган автомобилники билан бир хил бўлган транспорт воситаси Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида ЙПХ ва ППХ ходимларининг назарига тушди. Аммо ҳайдовчи ходимларнинг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирди.  

Чилонзор тумани ИИО ФМБ жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи подполковник Рихсиев Тохир енгил машинада навбатчилик олиб бораётганда олиб қочилган автомобилни кўриб қолади. Ғаразгўй қочишга уринганига қарамасдан, ўз автомобилида уни йўлни четига қисиб тўхтатган Рихсиев Т. томонидан қўлга олинди.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фидокор ходимни тақдирлашга қарор қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг