Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда арзон эҳтиёт қисмлар дўкони очилади

Тошкентда арзон эҳтиёт қисмлар дўкони очилади

Фото: «Xabar.uz»

«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти Тошкентда арзон эҳтиёт қисмлар дўкони очишни режалаштирмоқда.

Xabar.uz мухбири томонидан хабар қилинишича, «UzAuto Motors» раҳбарияти ушбу дўконнинг сайтини очишни ҳам ваъда қилган. Унга кўра мижозларда керакли эҳтиёт қисмнинг мавжудлиги ва нарҳи билан танишиб бориш имконияти пайдо бўлади.

Дўкон бир ойдан сўнг очилиши кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, кеча «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятининг номи «UzAuto Motors»га ўзгартирилгани расман маълум қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг