Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда шлагбаумдан «қочган» «Nexia» бошқа машинани ағдариб юборди

Тошкентда шлагбаумдан «қочган» «Nexia» бошқа машинани ағдариб юборди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:35ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги «Локомотив» парки ёнида «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Эршод К. кутилмаган манёвр сабабли 32 ёшли Ўринбой Т. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобил билан тўқнашган. ЙТҲдан олдин иккала ҳайдовчи ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи ишорасини ва туширилаётган шлагбаумни кўра туриб, тўхташ чораларини кўришмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр ҳолда бўлишган. Воқеа сабабли ҳеч ким тан жароҳати олмаган..

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Маълумот ўрнида:

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, темир йўл кесишмасига қуйидаги ҳолларда кириш тақиқланади:

  • светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;
  • шлагбаум ҳолатидан қатъи назар, светофорнинг тақиқловчи ишорасида;
  • кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида; 
  • кесишмадан кейин ҳосил бўлган тирбандлик туфайли ҳайдовчи кесишмада тўхташга мажбур бўладиган ҳолларда;
  • агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмага поезд (локомотив, дрезина) яқинлашиб келаётган бўлса.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг