Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Toyota фахрий раиси Сёичиро Тойода 97 ёшида вафот этди

Toyota фахрий раиси Сёичиро Тойода 97 ёшида вафот этди

Toyota директорлар кенгашининг фахрий раиси, компания асосчисининг ўғли Сёичиро Тойода 97 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

Сёичиро Тойода ишлаб чиқаришга сифат назорати тизимини киритганидан сўнг унинг компанияси жаҳон автосаноати етакчиларидан бирига айланди.

Концерннинг энг муҳим қатор бизнес ечимлари ташаббускори айнан Сёичиро Тойода. Унинг таклифи асосида Lexus премиал бренди яратилган, қолаверса, халқона гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг