Уста $3 миллионлик «Ferrari»нинг бошига етди (фото)

«Ferrari Enzo»
Нидерландиялик механик тест-драйв (синов-ҳайдаш) пайти уч миллион долларлик «Ferrari Enzo» машинасини абгор ҳолатга келтириб қўйди, хабар берди «Fox News».
Гувоҳларнинг айтишича, теп-текис, икки томонлама кўчада ҳаракатланаётган машина кескин тезлик олганидан сўнг йўлдан чиқиб кетган ва дарахтга дуч келган...
«Автомобил — мижозимизники. Ҳодиса пайти кўча совуқ ва нам эди», — дейилади автоустахона жавобида.
«Ferrari Enzo» — лимитланган спорт машинаси, бор-йўғи 399 нусхада чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter