Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда автомобиллар савдоси пасайишни бошлади

Хитойда автомобиллар савдоси пасайишни бошлади

Хитой автомобиль бозори кескин қисқарди. Январь ойида дунёдаги энг йирик автомобиль бозорида автомобиллар савдоси 2023 йил декабрига нисбатан 22,7 фоизга тушиб кетди.

Айниқса, электромобил ишлаб чиқарувчилар учун қийин бўлди: аккумуляторли автомобилларга талаб декабрь ойига нисбатан 37 фоизга камайди. Йиллик таққослаганда, бозор ўсишни кўрсатди, аммо иқтисодиётдаги муаммолар туфайли мутахассислар 2024 йил давомида кузатилиши мумкин бўлган пасайишдан қўрқишмоқда.

Электромобиллар, гибридлар ва водородли транспорт воситалари бозорнинг муҳим қисмини эгаллайди. Улар барча сотувларнинг 29,9 фоизини ташкил этди. Йиллик таққослаганда талаб 78,8 фоизга ошди. Бироқ, бу етарли эмас, дейишмоқда мутахассислар.

Автомобиль сотувининг пасайиши Хитой иқтисодиёти дуч келган жиддий қийинчиликлар — уй-жой ва фонд бозоридаги пасайиш билан боғлиқ. Экспортга ҳам ишонч йўқ, чунки Ғарб Хитойга қарши савдо чекловларини кўриб чиқмоқда.

Бироқ, Хитой ҳали ҳам дунёдаги энг йирик автомобиль экспортчиси. Ўтган йили мамлакат хорижга 3 миллион 830 минг дона енгил автомобиль етказиб берди ва бу 62 фоизга ўсди. Бунда Россия муҳим роль ўйнади, у ерга 800 мингга яқин автомобиль жўнатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг