Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги туғилган кун фожиага айланди

АҚШдаги туғилган кун фожиага айланди

AҚШнинг Aлабама штатидаги Дейдвилл шаҳридаги зиёфатда юз берган отишмада камида тўрт киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, бир неча киши яраланди. Бу ҳақда РИA «Новости» хабар бермоқда. 

«Ҳозирча тўртта қурбон ва кўплаб жароҳатланганлар бор», — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, отишма ўсмирнинг туғилган куни кечасида бошланган. Умумий ҳисобда, 20 дан ортиқ одам отишмадан жабрланган. 

Аввалроқ Кентукки штатининг Луисвилл шаҳри марказида юз берган отишмада беш киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг