«Бек барака» яқинидаги трансформаторлардан бири ёниб кетди
Бугун, 26 июл куни Зангиота тумани, «Бек барака» бозори яқинида, Тошкент халқа автомобил йўли четида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:13 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор мутахассислар томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ён-атрофдаги бино иншоотларга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter