Бир неча ҳудудда қор кўчиш хавфи элон қилинди
Жорий йил 24-25 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи элон қилинмоқда.
Жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
26-27 феврал кунлари эса:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида.
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида.
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида.
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида.
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
Ўзгидромет, шунингдек, тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрамоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter