Бомба Германиядаги сайловларга халақит қилди
Германиянинг Вупперталь шаҳар маъмурияти аҳолидан Иккинчи жаҳон уруши бомбасини зарарсизлантириш бўйича операция ўтказилаётган жой яқинидаги сайлов участкаларида кечаётган сайловларда қатнашишни вақтинча қолдириб туришни сўради. Бу ҳақда 26 сентябрь, якшанба куни шаҳар маъмурияти вакилига таяниб, «ТAСС» хабар бермоқда.
Шаҳар расмийларига кўра, бомба 25 сентябрь, шанба куни кечқурун аниқланган. Яқин атрофдаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинди. Топилган бомбадан 500 метр нарида бешта сайлов участкаси жойлашган бўлиб, овоз беришга халақит қилган. Шаҳар аҳолисидан сапёрлар уй ишларини тугатмагунча, уйда қолишни сўрашган ва маҳаллий вақт билан 18:00 гача овоз беришлари мумкинлигини эслатиб қўйишган.
Ҳокимиятнинг огоҳлантиришидан қўрқмаганлар барибир овоз беришлари мумкин — сайлов комиссиялари ўз жойларида бўлишади.
26 сентябрь куни Германияда маҳаллий вақт билан 8:00 (Тошкент вақти билан 11:00) да Бундестагга овоз бериш учун сайлов участкалари очилгани хабар берилганди.
Бошланган овоз бериш натижаларига кўра, янги канцлер бошчилигида янги ҳукумат ҳам тузилади. Германия бирлашгандан буён жорий сайловларда энг кўп партиялар — 47 ассоциация, шунингдек, рекорд миқдордаги номзодлар — 6211 киши иштирок этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter