Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бошқарувни йўқотган қиз ҳалок бўлди

Бошқарувни йўқотган қиз ҳалок бўлди

Бугун, 4 июнь куни тахминан соат 00:25 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон кўчасида «Lacetti» машинасини бошқариб кетаётган 21 ёшли қиз бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига урилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, бироқ тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ЖК 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг