Бразилия парламенти биносида ёнғин юз берди

Бразилия Миллий Конгрессининг депутатлар палатасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида «Globo» канали маълумотига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда, ёнғин ҳозирда бутунлай бартараф этилган. Бахтсиз ҳодиса депутатлар мажлислар залига зарар етказгани ҳам айтилмоқда. Айни дамда Бразилия парламенти аъзолари таътилда бўлиб, улар жорий йилнинг февраль ойидан ишга қайтишади. Ёнғиндан ҳеч ким жароҳатланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter