Бухоро вилоятида ер силкиниши содир бўлди
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди.
Бугун, 21 май куни соат 12:29 да Бухоро вилоятининг Жондор туманида зилзила қайд этилди.
Эпицентри Тошкент шаҳридан 525 км жанубий-ғарбда жойлашган ушбу ер силкинишининг магнитудаси 3,4 ни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил қилган.
Сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи Газли шаҳрида 2 баллдан иборат бўлди. Эпитсентр Газли шаҳридан 31 километр узоқликда жойлашган. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши кузатилмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter