Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода Қизил китобга киритилган балиқлар овланди

Бухорода Қизил китобга киритилган балиқлар овланди

Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари ва Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими инспекторлари томонидан тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд тадбири пайтида Нива русумли автомашина тўхтатилган. Автомашина кўздан кечирилганда 5 та қопда лескали тўрлар ва 99 дона балиқ шундан 7 дона Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Туркистон мўйлабдори, 12 дона зоғорабалиқ, 26 дона мойбалиқ, 52 дона товонбалиқ ва 2 дона судак балиқлари борлиги аниқланган.

Мутахассислар томонидан ҳолат ўрганилиб, табиатга етказилган зарар суммаси 37 374 800 сўмни ташкил этганлиги қайд этилган.

Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаролар Т.Ф, О.С. ва Т.Эларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб амалдаги қонунчиликка асосан чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг