Ўтган йилда чет эл фуқаролари томонидан нечта жиноят содир этилди?

«Юртимизда жиноятлар чет эл фуқаролари томонидан ҳам содир этиладими?», деган саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.И.Норгитов жавоб берди:
— 2017 йилнинг 11 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган 240 та жиноят қайд этилган.
Шунингдек, Ш.И.Норгитовнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистонда жиноятчиликнинг барча турлари бўйича ижобий динамика (ўзгариш) кузатилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўғирликлар сони 4,3 фоизга, фирибгарлик ҳолатлари эса 1,2 фоизга камайди. Ушбу жиноятлар маълумотларининг умумий кўрсаткичи камайган бўлса-да, уларнинг миқдори содир этилган жиноятларнинг умумий сонига нисбатан ҳали ҳам етарлича катта бўлиб қолмоқда. Яъни 2017 йилнинг ўтган 11 ойлик даври мобайнида содир этилган жиноятларнинг умумий сонига нисбатан ўғирлик миқдори 17,5 фоиз, фирибгарлик эса 13,1 фоизни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter