Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда фожиа. Яна бир эркак қотилга айланди

Чинозда фожиа. Яна бир эркак қотилга айланди

Чинозда қотиллик рўй берди. Шу йилнинг 13 январь куни тонгга яқин туманнинг Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи 42 ёшли Ю. А. (муқаддам судланган) хотини Л. (41 ёш) билан «айтишиб» қолади. Ўзаро жанжал оқибатида эр хотининг чап орқа кўкрак соҳаси ва белига ошхона пичоғини санчиб юборади. Етказилган жароҳат натижасида аёл вафот этади.

Қилган ишининг оқибатидан қурқувга тушган Ю.А. ўз жонига қасд қилишга уринади. Ўша пичоқ билан чап қўл билагини кесади, шунингдек, ўз қорнига тўрт марта пичоқ санчади. Бироқ нияти амалга ошмайди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-модда 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Ю. А. тегишли тартибда  ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда амударёлик фуқаро ўз хотини ва вояга етмаган қизини бўғиб ўлдирганидан сўнг, ўз жонига қасд қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг