Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия ходими чўкаётган аёлни қутқарди, аммо...

Миллий гвардия ходими чўкаётган аёлни қутқарди, аммо...

Фото:«Правда востока»

10 февраль соат 10:00 атрофида Наманган вилояти, Уйчи туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси кўпригида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходими А.Абдулвохидов дарёда чўкаётган аёлга кўзи тушиб қолган.

Ходим аёлни қутқариш мақсадида зудлик билан ўзини сувга ташлаган. Аёлни кучли оқим домидан олиб чиқиб, қирғоқдаги шериги қўлига топширган ҳолда, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Аммо Абдулходини дарёнинг кучли оқими олиб кетиб қолган. Аёл эса зудлик билан шифохонага етказилди.

Маълум бўлишича, қутқарилган аёл 1994 йилда Наманган туманида туғилган, Руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи Н.О. бўлиб, жонига суиқасд қилиш мақсадида дарёга ўзини ташлаган.

Миллий гвардия матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий гвардия ходими А.Абдулвохидовнинг ҳолати ҳақида ҳозиргача ҳеч қандай маълумот йўқ. Қидирув-қутқарув ишлари ҳамон олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг