Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Cobalt» ва «Spark» тўқнашувида ҳайдовчи вафот этди

«Cobalt» ва «Spark» тўқнашувида ҳайдовчи вафот этди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

13 май куни соат 21:00 ларда 24 ёшли Х.Х., бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинани Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 23 ёшли Д.У., ни бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, ЙҲТ натижасида «Spark» автомашина ҳайдовчиси Д.У. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Х., нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг