Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушган ўқитувчилар жазоланди

Дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушган ўқитувчилар жазоланди

Видеодан скриншот.

Ижтимоий тармоқларда «25 май куни ўқитувчилар дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушмоқда» номли мурожаат тарқалди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур хабарга муносабат билдирган.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 25 май куни Қамаши туманидаги 7-сонли мактабида содир бўлган, ўқитувчилар томонидан эса дарс жадвалини йиртиб ташлаганлиги акс этган. 

Қамаши туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган видеотасвирда иштирок этган мактаб ходимларига Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан «ҳайфсан» интизомий жазоси берилган.

Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари У. Г. ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, эътиборсизлик қилганлиги сабабли унга ҳам «ҳайфсан» берилган.

Эслатиб ўтамиз, Бухородаги мактабда ўқувчи 25 май куни директорга сув сепиб юборгани видеоси ҳам тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг