Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Департамент «иш» очди: жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит талон-тарожлик қилинган

Департамент «иш» очди: жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит талон-тарожлик қилинган

Фото:«Xabar.uz»

АТБ «Микрокредитбанк» Сирдарё филиалидан олинган имтиёзли кредитлар талон-тарож қилингани аниқланди.

Яъниким, «O.т.x.» МЧЖ, «F.a.c.» ва «U.i.» фермер хўжаликлари раҳбарлари олдиндан тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номига якка тартибдаги тадбиркор ташкил этиб, улар номига маҳаллий бюджет ва янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш жамғармасидан ажратилган ресурслар ҳисобидан имтиёзли кредитлар расмийлаштиришади. Бироқ кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, жами 1 млрд. 332 млн. сўм миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишади.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент жиноят иши қўзғатган.Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг