Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат, 16 ёшли қиз қидирилмоқда!

Диққат, 16 ёшли қиз қидирилмоқда!

Фото: ИИББ

Шу йилнинг 11 апрель куни Рустам Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 10 апрель куни тахминан соат 08.10ларда унинг қизи, 16 ёшли Милана Рапикова уйидан (Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-2 массиви, 12-уй) итни сайр қилдириш учун чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, сочи оч жигарранг.

Кийинган: қора спорт костюми, оқ рангли балетка.

Итнинг зоти мопс. Лақаби – «Найда», бинафшаранг бўйинбоғи бўлган.

«Ҳурматли фуқаролар! Милананинг қаердалиги ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, илтимос, қуйидаги телефон рақамлари орқали хабар беринг: 97-735-27-76, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг